Андижонда Корея ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги Ахборот-маслаҳат маркази очилди

Андижон вилоятида 5 ноябрь куни Корея ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги Ахборот-маслаҳат маркази очилди Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

Маълум қилинишича, 5 ноябрь, пайшанба куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига хорижлик мутахассислар билан бирга Корея халқаро қишлоқ хўжалиги дастури (Korea Program on International Agriculture) марказининг Ўзбекистондаги раҳбари Чой Сон Хо ташриф буюрган. Мазкур ташриф қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ботир Сулаймонов иштирокида амалга оширган.

Фото: «Kun.uz»

Таъкидланишича, ташриф давомида мутахассислар институтнинг олим агрономлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан яратилган агротехнологиялар ва янги лойиҳаларни кўздан кечирган. Шунигдек, ташриф буюрувчилар икки мамлакат вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган Ахборот-маслаҳат маркази (Extension center)нинг очилиш маросимида иштирок этган.

Фото: «Kun.uz»

Қайд этилишича, ташриф давомида KOPIA маркази билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларнинг натижалари таҳлил этилган.

Аввалроқ Андижонда Варшава менежмент университети филиали очилиши ва Самарқандлик 29 нафар инглиз тили фани ўқитувчиси АҚШнинг ESN лойиҳасида қатнашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги каннабис етиштирувчи турк компанияси билан 230 миллион долларлик шартнома имзолагани ҳамда Фарғонада АҚШнинг Webster университети филиали очилиши маълум қилинган.

Янгиликлар