Тошкентда косметология салонига кетиб, уйига қайтиб келмаган 26 ёшли қиз қидирилмоқда

Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Шифокор» маҳалласида яшаган 26 ёшли Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Хабар берилишича, 1994 йилда туғилган Меҳрибону Искандарова 6-август куни тахминан соат 8:30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Охирги маълумотга кўра у Чилонзор тумани Ц мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10:30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган.

Маълумот учун, унинг бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигарранг рангли. Эгнидаги ҳаворанг кўйлак ва жинси шим кийган. Қаймоқ рангли мокасимада.

ИИББ Мехрибону Искандаровани кўрган, ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига хабар беришини сўрайди:

71-278-58-40 (Чилонзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ИИО ФМБ);

+998-90-973-64-68, 71-232-30-40, 71-232-40-50 (қизнинг яқинлари).

Аввалроқ Қувасойда бедарак йўқолган фуқаро Тошкент вилоятидан топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада бедарак йўқолган 27 ёшли қиз қидирилаётганлиги маълум қилинган.

Янгиликлар