Андижонда 8 сентябрь куни ҳаво бир оз булутли бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 8 сентябрь, сешанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Advantour»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар