Сирдарёда ҳар ойнинг охирги шанбасида раҳбарларнинг жисмоний тайёргарлиги текширилади — видео

Сирдарё вилоятида ҳар ойнинг охирги шанбасида раҳбарларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Сирдарё вилоятида 2–5 декабрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман, шаҳарлар сеcтор ва барча вилоят корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари ўртасида ўтказилган спорт беллашуви натижалари эълон қилинган. Қайд этилишича, спорт тадбирларининг барча ғолиблари ва совриндорлари бўлган жамоалари ва иштирокчилари 1, 2, 3 даражали диплом, медаль кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Ушбу махсус синовлар «Шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини, яъни семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни яхшилашга қаратилган «Жисмоний тайёргарлик даражалари» мусобақа тарзда ташкил этилган.

Аввалроқ «Davletov.uz» Telegram-каналида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимининг қорин айланаси, бўйи ва вазнини ўлчанаётганлиги фотосурати қўйилган эди. Бундан ташқари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва матбуот котиблари учун 28 ноябрь, шанба куни «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси ўтказилган.

Янгиликлар