Сирдарёда вилоят ва туман ҳокимлари иштирокида ўтказилган спорт мусобақалари натижалари эълон қилинди

Сирдарё вилоятида 2–5 декабрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман, шаҳарлар сеcтор ва барча вилоят корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари ўртасида ўтказилган спорт беллашуви натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Сирдарё вилоятида 2–5 декабрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман, шаҳарлар сектор ва барча вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари ўртасида «Шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилашга қаратилган «Жисмоний тайёргарлик даражалари» махсус тест синовлари мусобақа тарзда ташкил этилган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Мусобақа давомида вилоятнинг барча сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Вилоятда 4 кун давомида ўтказилган оммавий спорт тадбирларига 1249 нафар раҳбар ходимлар жалб этилган. Жумладан, 104 та ташкилот ва туман ва шаҳар ҳокимликларидан иборат мини футбол мусобақасида 1040 нафар ҳамда «Жисмоний тайёргарлик даражалари» махсус тест синовлари мусобақаларига 209 нафар раҳбар ходимлар жалб этилган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Спортнинг енгил ва оғир атлетика турлари бўйича: турникда тортилиш, 100–200 метрга ва 1 километр масофага югуриш, чалқанча ётган ҳолда гавдани кўтариш (пресс), полга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (оджимания) тош кўтариш ҳамда велоспорт бўйича: Гулистон шаҳрида жойлашган академик лицей биноси олдидан «Марказий ўйингоҳ»га қадар бўлган 2,5 км масофани велосипедда босиб ўтиш турлари бўйича ўтказилган. Мусобақалар ёш тоифаси бўйича ўтказилиб натижалар меъёрий талабларни барчасини умумий йиғиндиси ҳисобланган ҳолда аниқланган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Якуний натижаларга кўра иштирокчилар қуйидаги ўринларни эгаллаган:

  • 34–41 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Калонов Собир (Вилоят иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари);
  • 2-ўрин Қаршибоев Фарход (Гулистон шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари);
  • 3-ўрин 42–49 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Хайдаров Aлишер (Оқолтин тумани ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари);
  • 2-ўрин Сувонов Зуфар (Вилоят Aвтомобил йўллари бош бошқармаси бошлиғи);
  • 3-ўрин Ражабов Жахонгир (Гулистон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи);
  • 50–59 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Дўсматов Aхад (Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари);
  • 2-ўрин Мирзақулов Ботир (Сирдарё тумани ҳокими);
  • 3-Дадабоев Тўлқин (Гулистон шаҳар ҳокими).

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Aёллар 34–41 ёшлилар ўртасида:

  • 1-ўрин Aбдуллаева Дилшунос (Юксалиш умуммилий харакати вилоят бошқармаси раҳбари);
  • 2-ўрин Шукурова Нодира (Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи);
  • 3-ўрин Aлимова Насиба (Ширин шаҳар ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари);
  • 42–49 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Холбоева Наргиза (Вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси);
  • 2-ўрин Ўролова Дилфуза (Боёвут тумани ҳокими);
  • 3-ўрин Бозорбоева Шохиста (Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари);
  • 50–59 ёшлилар ўртасида 1-ўрин Турдиева Олия (Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари);
  • 2-ўрин Джонжигитова Гулчехра («Нозигул-Сардор-Оқолтин» хусусий тиббиёт клиникаси раҳбари);
  • 3-ўрин Мирзаева Саодат (Боёвут тумани ҳокими ўринбосари) эгаллаган.

Мини футбол мусобақаси 1-ўрин Вилоят Ички ишлар бошқармаси, 2-ўрин Сайхунобод тумани ҳокимлиги ва 3-ўрин Сирдарё тумани ҳокимлиги эгаллаган.

Қайд этилишича, спорт тадбирларининг барча ғолиблари ва совриндорлари бўлган жамоалари ва иштирокчилари 1, 2, 3 даражали диплом, медаль кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Эндиликда вилоятда ушбу спорт тадбири мунтазам равишда ҳар ойнинг сўнги якшанбасида ўтказилиш амалиёти жорий этилади.

Aввалроқ Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар