Журналистлар ўртасида ўтказилган «Дўстлик спартакиадаси» мусобақаси ғолиблари аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва матбуот котиблари учун 28 ноябрь, шанба куни «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Мусобақада стол тенниси, бадминтон ҳамда волейбол спорт турлари бўйича 150 дан ошиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Аёллар орасида бадминтон бўйича 1-ўринни «Sport» телеканали катта муҳаррири Шафоат Толибжонова, 2-ўринни «Dunyo boʻylab» телеканали режиссёри Лайло Муҳаммедова, 3-ўринни Малика Эрматова эгаллади. Эркаклар ўртасида 1-ўрин Ўзбекистон банклар ассоциацияси ахборот хизмати ходими Жамолиддин Ҳожахaнов, 2- ва 3-ўринларни «Sport» телеканали журналистлари Зоҳид Каримов ҳамда Абдуазиз Қурбоновлар қўлга киритди.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, стол теннисида эркаклар ўртасида 1-ўринни «Sport» телеканали ходими Санжар Муҳаммадханифов, 2-ўринни «Sport» телеканали директори Зоҳиджон Каримов, 3-ўринни спорт шарҳловчиси Мурод Ризаев эгаллади.

Фото: «Tez News»

Аёллар ўртасида эса 1-ўринга «Sport» телеканали ходими Малика Эрматова, 2-ўринга «Zoʻr TV» телеканали бошловчиси Лайло Рустамова, 3-ўринга «Ўзбекистон 24» радиоканалидан Шаҳноза Дўстмуҳаммедова сазовор бўлди.

Фото: «Tez News»