Риштонда «Matiz»ни ўғирлаб кетган шахс ЙТҲга учради — фото

Фарғона вилояти Риштон туманида «Matiz»ни ўғирлаб кетган шахс «Damas» билан тўқнашди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Риштон туманида 7 январь куни соат 12:00 ларда Й.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Чиннигарон маҳалласи ҳудудида яшовчи Х.И.ни хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилганидан фойдаланган. Фуқаро «Matiz» русумли  автомашинасини олиб қочиб, Дутир маҳалласи ҳудудида автомашина бошқарувини йўқотган. Оқибатда қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.Х. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинаси билан тўқнашиши натижасида Й.А. ва М.Х.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Янгийўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» ва «Damas» ва Фарғонада «Nexia» билан тўқнашган «Tracker» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар