Юнусобод ва Бувайда туман ҳокими ўринбосарлари ер ажратиб бериш учун қанча пора олгани маълум бўлди

Бош прокуратура биносида 7 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилишда ер ажратиб бериш эвазига Юнусобод туман ҳокими ўринбосари 3,5 минг, Бувайда туман ҳокими ўринбосари 20 минг, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги уй-жой ширкатлари уюшмаси раиси 35 минг доллар олганлиги учун қонун олдида жавоб берганлиги маълум қилинган. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган «Тez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Шунингдек, йиғилишда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ходими И.А. Шўрчи туман ҳокимлиги бош мутахассиси Т.А. орқали тадбиркор Б.С.дан 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олишида ёрдам берганлиги учун 2 минг доллар олгани айтиб ўтилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда иқтисодий соҳада 2019—2020 йилларда 2,5 мингга яқин коррупционер мансабдорлар жавобгарликка тортилгани ва Ўзбекистонда ўтган икки йилда қанча мансабдор коррупциявий жиноятларни содир этгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар