Бўстонлиқ тоғларида жароҳатланган эркакка қутқарув гуруҳи томонидан ёрдам кўрсатилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Бўстонлиқ тоғларида жабрланган фуқарога ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 8 июль куни соат 13:09 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига «Куласья» шаршараси ҳудудига 3 нафар фуқаро сайрга чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Улардан бири беихтиёр оёғини шикастлаб олган ва ёрдамга муҳтож бўлгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб келиб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб кетилиб, уларнинг аҳволи яхши эканлиги таъкидланмоқда.

Янгиликлар