Сурхондарё ва Бухорода ходимларни пахта теримига мажбурлаган 8 нафар мансабдор жазоланди

Ходимларни пахтага мажбурий жалб қилган 8 нафар мансабдор жаримага тортилди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ҳабар берди.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳоким ўринбосари Н. Жумаеванинг оила ва хотин қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бергани тасдиғини топиб, унга нисбатан МЖтК 51-модда 1-қисми  асосида жарима қўлланилди.

Бухоро шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Н.Аминова ҳам худди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, жаримага тортилди.

Пахта йиғим-терими мавсумида Давлат меҳнат инспекцияси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам мониторинг олиб борилаётгани билдирилди.

Мавсум давомида ҳозирга қадар умумий ҳисобда:

• 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. Меҳнат қонунчилигини бузган мансабдор шахсларга МЖтКнинг 49-модда 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди;

• 8 нафар мансабдор шахс МЖтКнинг 51-модда 1-қисми билан жазоланди;

• 1400 нафардан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қатъий тақиқланган ва қонун бузувчиларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши таъминланиши эслатилди.

AI News