Ўзбекистондаги карантин марказларида овқатланиш харажатлари учун қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистондаги карантин марказларида овқатланиш харажатлари учун қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди. Бу ҳақида Telegram’dagi «davletovuz» каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, «Navroz» давлат қабуллар уйи карантин марказида сақланаётган фуқароларни овқатлантириш учун 18,1 миллиард сўмлик, 15,4 миллиард сўмлик, 9,2 миллиард сўмлик, 9 миллиард сўмлик давлат буюртмасини олган. Жами — 52 миллиард сўм. Ташкилот шаҳар ҳокимлигига тегишли ҳисобланади.

«Mazali taomlar mamlakati» МЧЖ Зангиота туманидаги касалхонада беморлар ва тиббиёт ходимларини овқатлантириш учун 5,8 миллиард сўмлик хизмат кўрсатган. Корхона Раҳматуллаев Жамшид Акбаржоновичга тегишли.

«Page group» МЧЖ Тошкент тиббиёт академияси кўптармоқли клиникасидаги беморларни овқатлантириш учун 1,996 миллиард сўмлик, 589,7 миллион сўмлик озиқ-овқат хизматлари кўрсатилган. Жами 2 миллиард 586 миллион сўм.

«Orient alliance» МЧЖ 1-сонли Республика клиник шифохонаси 213 миллион 414 минг сўмлик, Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси учун 72,2 миллион сўмлик, 17,6 миллион сўмлик, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази учун 170 миллион сўмлик озиқ-овқат хизматлари кўрсатилган. Жами — 472 миллион сўм.

Маълумот учун, «Page group» МЧЖ ҳам, «Orient alliance» МЧЖ ҳам Ҳошимов Бахтиёр Арифжоновичга тегишли. У аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молия ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Шунингдек, крантин марказларида овқатлантириш харажатлари учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 110 миллиард сўм сарфланган.

Мавзуга доир: Июль ойида истеъмол бозорларини янги ҳосил мева ва сабзавотлари билан тўйдириш нархларнинг пасайишига олиб келди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижондаги карантин муассасасида озиқ-овқатлар белгиланган меъёрларда эмаслиги айтилган видеога муносабат билдирилган.

Янгиликлар