Фурқат туманида 1200 ўринга мўлжалланган касб-ҳунар мактаби очилди (фото)

Фарғона вилояти Фурқат туманида ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг негизида касб-ҳунар мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туман касб-ҳунар мактаби 1200 ўринга мўлжалланган бўлиб, автомабилларни таъмирлаш чилангари, автомабиль узатмалар қутисини йиғиш ва таъмирлаш чилангари, тикувчилик, чилангарлик йўналишлари бўйича ёшларга касб-ҳунар ўргатилади. Касб-ҳунар мактабига 2020/2021 ўқув йилида жами 302 нафар ўқувчилар қабул қилинган. Уларнинг 233 нафарини ўғил болалар, 69 нафарини қиз болалар ташкил этади.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фурқат туман касб-ҳунар мактабида 150 ўринли ошхона, 150 ўринли ўқувчилар ётоқхонаси, 300 ўринли фаоллар зали, 60 ўринли ўқув зали бўлган ахборот кутубхона маркази, рус тили ва инглиз тили лингафон хоналари, биология, кимё, физика лаборатория хоналари, замон талаби асосида жихозланган инновацион хоналар мавжуд. Ўқувчиларни амалий машғулот олиб бориши учун барча жихозлар билан таъминланган ўқув устахоналари ташкил этилган.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фурқат касб-ҳунар мактабида ўқувчиларга онлайн ва аъанавий тарзда дарслар ташкил этиш учун карантин тартиб-қоидаларидан келиб чиқиб шарт-шароит яратилган. Ўқитувчи ва ўқувчиларни онлайн тартибда фаолият олиб боришлари учун оптик толали интернет тармоғи ўрнатилган.

Aввалроқ Қўқонда 7 та йўналишда таълим берувчи касб-ҳунар мактаби очилгани ҳақида хабар берилганди.