Қўқонда 7 та йўналишда таълим берувчи касб-ҳунар мактаби очилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида янги касб-ҳунар мактаби ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, енгил саноат коллежи негизида ташкил этилган Қўқон шаҳар касб-ҳунар мактаби 2020/2021 ўқув йили учун 353 нафар 9-синф битирувчисини қабул қилди. Мактабда ўқувчилар икки йил давомида умумий ўрта таълим йўналишлари билан бир қаторда, тикувчилик, либос рассоми, автомобилларни таъмирлаш чилангари, пайвандчи, чилангар, тўқув машиналари оператори, сартарошлик каби 7 та соҳанинг бирида касб-ҳунарларни ўрганади.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўқишни тугатганидан сўнг ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўладиган битирувчилар Қўқон эркин иқтисодий зонадаги ва шаҳарнинг бошқа етакчи корхоналарига ишга қабул қилинади.

Aввалроқ Сўхда 1,5 миллиард сўм инвестиция эвазига соғломлаштириш маркази очилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар