Пайариқ тумани пахта топшириш режасини 100 фоиз бажарди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 9 ноябрь, душанба куни 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100 фоиз бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/10/paxta-3.jpg)
Фото: «Tez News»
Таъкидланишича, «Пайариқ кластер» ва «Самарқанд коттон кластер» МЧЖлари ташкил этилиши тумандаги 12 минг 459 гектар пахта даласида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашди. Фермерлар пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан шартнома тузиб, ушбу шартнома асосида ғўза парваришини амалга ошириши натижасида фермерларга яратилган шароит яхшиланиб, ҳосилдорлик кўлами ортди.
Қайд этилишича, 2020 йил туманда 34 минг 370 тонна — давлатга пахта топшириш режаси тўлиқ бажарилган.
Аввалроқ Нарпайда пахта мавсуми бошидан буён теримчиларга салкам 27 миллиард сўм тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.