Австралияда «қиёмат кунида қочиб кетса бўладиган» уй-фургон яратилди — фото

Aвстралиянинг «SLRV» компанияси 10 кишига мўлжалланган икки қаватли, ишончли ҳимояланган ва «охирзамон кунида асқатувчи» кўчма уй-фургон яратди. Унда яшаш учун барча шароитлар мавжуд ва ҳатто юриш қийин бўлган жойларда ҳам ҳаракатлана олади.

Фото: «BigPicture»

Мазкур янги турдаги 12 метрли уй-фургон яшаш учун қулай тарзда ва атроф-муҳит таъсиридан ҳимояланганиб яратилган. Икки қаватдан иборат машина 10 кишини сиғдира олади. Унда 4 та телевизор ҳамда доимий ошхона мавжуд.

Фото: «BigPicture»

Фото: «BigPicture»

Транспортни яратиш учун 1,1 миллион фунт сарфланган. Шунингдек, у ҳар қандай шароитда ҳаракатлана олади. Кўчма уй ичида мебеллар, махсус диванлар, душ ва ҳожатхона мавжуд. Ундаги сув идишлари 1000 литр ҳажмга мўлжалланган.

Фото: «BigPicture»

Фото: «BigPicture»

Микроавтобусда алюминийдан ясалган катта жавон бор, унга зинапоя орқали ўтилади. Кўчма уйдаги барча нарсалар харидорнинг илтимосига биноан жиҳозланиши мумкин. Потенциал мижозлар автобуснинг ички дизайни, жиҳозлари, қўшимча мебеллари ва бошқа кўплаб нарсаларни ўзларининг дидларига кўра танлаши мумкин.

Фото: «BigPicture»

Фото: «BigPicture»

Фото: «BigPicture»

Фургоннинг ҳар бир қисми сув ўтказмайдиган ва ўтга чидамли материалдан тайёрланган. Ичкарида икки қаватли деразалар ва чивинлардан сақловчи мосламалар бор. Фургон яратувчилари уларнинг ғояси жуда машҳур бўлишига ишонч билдирган.

Фото: «BigPicture»

Ҳаёт