Бўстон ҳокими томонидан 12 нафар қиз ишга жойлаштирилди

Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Кўҳинур» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Stilitex» трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қўшма корхонасида бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, ҳоким корхона фаолияти ва ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган. Таклиф этилган ёшларга корхона иш жараёни таништирилиб, ишчилар тушликда бир маҳал иссиқ овқат ҳамда корхонага келиб-кетиш учун автобус билан таъминлангани ва бошқа яратилган қулайликлар ёшлар эътиборини тортган.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 12 нафар ёш ишлаш истагини билдирган ва ишга жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрихонда 8 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани ҳамда Хўжаободда 25 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар