Воҳиджон Бобобеков Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди

Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Order Adipex Diet Pills Online

Воҳиджон Бобобеков Фарғона вилояти Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Воҳиджон Бобобеков 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1996 йилда Фарғона индустриал техникумини, 2006 йилда Фарғона политехника институтини «Бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик таҳлили, молиячи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Бунга қадар у Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Buy Xanax In Dominican Republic

Солиқ органларидаги фаолиятини 1996 йилда Фарғона вилояти Қува тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисоб-китоб, таҳлил ва солиқ статистикаси бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Маълумот учун, Воҳиджон Бобобеков Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Aлихонов Мансурбек Aсака тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. У тайинловга қадар Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Бўстонлиқ тумани ва Бухоро вилоятига янги ҳокимлар тайинлангани хабар қилинган.