Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 16 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Шу кунга қадар тўлиқ эмланган фуқаролар 2 884 433 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 9 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 320 394 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 65 568 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 202 021 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 52 805 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, айни кунгача мамлакатимизда жами 16 298 534 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 9 853 541 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 4 832 365 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 612 628 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (66 656 доза),
  • Андижон вилояти (36 084 доза),
  • Фарғона вилояти (29 255 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 866 297 доза,
  • Наманган вилоятида 1 797 341 доза,
  • Андижон вилоятида 1 752 700 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар