Санкт-Петербургдаги турар-жой мажмуаси қурилишида Ўзбекистон фуқароси ватандошини пичоқлади
Санкт-Петербург шаҳридаги турар-жой мажмуаси қурилишида 2 ноябрь, душанба куни 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ватандошини пичоқлади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбаларига таяниб, «78.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шаҳарнинг Москва туманидаги Среднерогат кўчасида жойлашган турар-жой мажмуаси қурилишида содир бўлган. 2 ноябрь куни соат 23:40 да 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси спиртли ичимликлар истеъмол қилгандан кейин келиб чиққан жанжал пайтида 41 ёшли ватандошига пичоқ уриб, жароҳат етказган.
Хабарда айтилишича, гумон қилинувчи шахс ушланиб, пичоқ олиб қўйилган. Шунингдек, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қўлга олинган шахс изоляторга жойлаштирилган.
Мавзуга доир: Санкт-Петербургда 13 ёшли қизни машинада зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олинди
Aввалроқ Санкт-Петербургда номаълум шахслар ўзбекистонлик ака-укани калтаклаб, 127 минг рубль пулини олиб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Москвада ўзбекистонлик эркак ажрашишга ариза бергани учун хотинини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган.