Санкт-Петербургда номаълум шахслар ўзбекистонлик ака-укани калтаклаб, 127 минг рубль пулини олиб қўйди (видео)
Санкт-Петербургнинг Выборгский туманида 13 октябрь куни номаълум шахслар 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳамда унинг укасига ҳужум қилиб, 127 минг рубль пулини олиб қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, 13 октябрь куни соат 23:00 да ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органга Комиссар Смирнов кўчаси 7/5 уйнинг ёнида йўл можароси бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Унга кўра номаълум шахслар 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳамда унинг укасига ҳужум қилиб, улардан 127 минг рубль пулни олиб, калтаклагани аниқланди. Оқибатда фуқароларнинг иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган.
Бу воқеа кузатув камераларига тушиб қолган. Унда 2 нафар ўзбекистонлик «Lada Largus» автомашинасини бошқариб кетаётганида «Skoda Rapid» автомашинадаги фуқаролар уларни таъқиб қилиб, калтаклаган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Санкт-Петербургда 13 ёшли қизни машинада зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.