«Shutterstock» 2021 йил трендда бўладиган рангларни маълум қилди

«Shutterstock» фото қидириш платформаси 2021 йил учун ранг тенденциялари бўйича ўз таҳминларини эълон қилди. Платформа 2020 йилда энг кўп юклаб олинган расмларни таҳлил қилди ва энг тез суръатларда ўсиб бораётган учта рангни аниқлади.

Фото: «cooshistory»

Рўйхатга кўра:

  • Set Sail Champagne — шампан ранги;
  • Fortuna Gold — тўқ олтин;
  • Tidewater Green — кўк-яшил каби ранглар 2021 йилда оммалашиши ва машҳур бўлиши кутилмоқда.

Фото: «shutterstock»

Фото: «shutterstock»

Фото: «shutterstock»

«Shutterstock»директори Фло Лаунинг таъкидлашича, кўп йиллар давомида брендлар ва агентликлар умумий контент манзарасидан ажралиб туриш учун тўқ ранглардан фойдаланган. Ижодкорлар 2020 йилни эслатадиган жонли ва тўқ рангларни қолдириб, кўпроқ умид ва ижобий ўзгаришлар уйғотадиган рангларга қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, платформа турли мамлакатларда 2021 йилдаги оммалашган ранг ҳақида ҳам маълумот берган. Хусусан, Россия учун бу оч яшил ранг бўлди.