Жиззахда ҳам аҳоли газ йўқлиги сабаб машиналар йўлини тўсиб қўйди — видео

Жиззах вилояти Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Видео муаллифи улар асосан аёллардан иборатлигини маълум қилган.

Кадр: Telegram

Видеолавҳада тахминан 20 га яқин хотин-қиз ўзининг норозилигини шу тарзда намойиш этаётганини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, ҳозирда вилоят расмийлари томонидан ҳодиса юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро туманида газ муаммоси сабаб аҳоли норозилик намойиши уюштиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қоракўл тумани аҳолиси ҳам газ сабаб йўлни тўсиб қўйгани хабар қилинган.

Кейинчалик Нукусда иш ҳақини ололмаган аёллар автомобиль йўлини тўсиб чиққани хабар қилинган.