Ўзбекистонда электр қурилмаларининг техника хавфсизлиги кучайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрда электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари тасдиқланган. Унга кўра электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши ва синовдан ўтказилиши шарт.

Таъкидланишича, хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида белгиланган намунадаги махсус ёзув бўлиши шартлиги айтилган. Бундай ишларга қуйидагилар киради:

  • баландликда бажариладиган ишлар;
  • ток ўтказувчи қисмларда, кучланиш остида бажариладиган айрим ишлар;
  • босим остида ишлайдиган идишларга хизмат кўрсатиш;
  • ускуналарни юқори кучланиш остида синаш.

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари:

  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар;
  •  электр энергиясининг узатилишини, тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда ушбу ташкилотларга тааллуқли ишларни бажарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Мазкур қоидаларга риоя этилиши уcтидан назоратни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси амалга оширади.

Aввалроқ Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишдан қанча «даромад» қилингани маълум қилинганди.

Янгиликлар