Қoрабоғдаги келишувдан томонлар нимани ютди ва йўқотди? — асосий маълумотлар

Aрманистон, Озарбайжон ва Россия ҳукуматлари 10 ноябрга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Бу битим Aрманистон учун фойдасиз эканлиги айтилди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.

Фото: «TACC»

Хабарга кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Aрманистон бош вазири Никол Пашинян бунга рози бўлишга мажбур бўлганини, буни фронтдаги вазият талаб қилганини айтгани сабабли шартномадан Озарбайжонни ғолиб деб атади. Россия президенти Владимир Путин келишилган қоидалар асосида Тоғли Қорабоғ атрофидаги инқирозни адолатли асосда узоқ муддатли ва кенг миқёсда ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратишини таъкидлаган.

Битим ўзида Москва вақти билан 10 ноябрь куни тунги соат 12 дан бошлаб баҳсли ҳудудда ўт очиш ва ҳарбий ҳаракатлар қилишни тугатишни назарда тутади. Озарбайжон ва арман кучлари ўз позициясида қолади. Ҳудудга Россиянинг тинчликпарвар контингентини жойлаштириш бошланади. Унинг таркибида 1960 нафар қуролланган ҳарбий хизматчи, 90 та зирҳли транспортёр, 380 та автомобиль ва махсус техника бор.

Таъкидланишича, шартларга риоя қилишни мониторинг қилиш учун ўт очишни тугатишни назорат қилиш маркази ташкил қилинади. Шунингдек, Aрманистон ҳам ҳудудларни Озарбайжонга беришни бошлайди.

Aввалроқ Арманистон Озарбайжонни фосфорли бомбалардан фойдаланишда айблагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Илҳом Алиев Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш учун келишувга тайёрлигини билдиргани хабар қилинган.

Янгиликлар