Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятларида сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:25 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Фото: «Milliyet»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 41,06 градус, шарқий узунлик бўйича эса 73,61 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,8, чуқурлиги 6 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 368 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Наманган: 163 километр, 2 балл;
  • Aндижон: 111 километр, 3 балл;
  • Фарғона: 171 километр, 2 балл.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида 2 баллик зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.  Шунингдек, Фарғонада 5 балл, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 2 балл, Андижонда 4 баллик зилзила кузатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар