Бўстонлиқдаги тоғ курортида «свет» ўчиб, одамлар баландликда қолиб кетгани акс этган видеога муносабат билдирилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Aмирсой тоғ курорти ўзининг Telegram каналида ижтимоий тармоыларда электр таъминоти узилиши оқибатида одамлар баландликдаги канат йўлида қолиб кетгани айтилган хабарларни инкор этди.

Фото: «Myday.uz»

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, баъзи Telegram каналларда электр таъминотидаги узилишлар натижасида канат йўлидаги гондола тўхтаб қолгани тўғрисида маълумотлар тарқатилган. Орадан вақт ўтиб, тоғ курорти расмийлари хабарларга муносабат билдириб, ушбу маълумот ёлғонлигини билдирган.

«Ногиронлиги бўлган меҳмонни тушириш учун тезлик минимал даражага пасайтирилди, чунки биз курортимизга келган ҳар бир меҳмонга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламиз», дейилади хабарда.