Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 13 январнинг асосий хабарлари

«Worldometers»нинг 13 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 92 306 443 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 66 035 933 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 977 736 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Фото: «Tez News»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 716 (+53) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76 197(+63) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 901 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жаҳондаги вазият

Фото: «AFP»

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 23 397 662 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 502 548 киши), Бразилия (8 210 134 киши), Россия (3 471 053 миллион киши), Англия (3 211 576 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 89,7 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 13 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 164 477 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 150 427 нафари тўлиқ соғайган, 2 349 нафари вафот этган.

Фото: «Anadolu agency»

Қирғизистонда 13 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 82 587 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 78 358 нафари соғайиб, 1 375 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 13 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 13,218 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Фото: «AP Photo»

Россияда 13 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 471 053 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 854 088 нафари соғайган, 63 370 нафари вафот этган.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.

Янгиликлар