Буйрак хасталиги бор инсонлар коронавирусдан қандай ҳимояланиши кераклиги маълум қилинди

Буйрак хасталиги бор инсонлар коронавирусдан қандай ҳимояланиши кераклиги маълум қилинди. Бу ҳақида олий тоифали шифокор-невролог Барно Aлимуҳамедова «Tez yordam» кўрсатувида айтиб ўтди.

Маълум қилинишича, буйрак хасталиги бор инсонлар коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиши керак:

ўзини ўзи изолация қилиши, касални юқтирмасликка ёки касалликни кечроқ юқтиришга ҳаракат қилиши;

ўзининг сурункали ичадиган дориларини тўхтамасдан ичиб юриши;

коронаривусга қарши курашда профилактика сифатида бериладиган дориларни мунтазам ичиб юриши;

буйракни нормаль ҳолатда ушлаб юриш учун витамин Д препаратларини ичиб юриши.

Қайд этилишича, буйрак касаллиги бўйича гемодиализ усули билан даволанадиган беморларда коронавирус инфекцияси аниқланса, улар гемодиализ марказларига мурожаат қилишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ишлатилаётган «Гидроксихлорохин» дорисининг ўлим хавфини ошириши тан олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларнинг нега уйда даволанаётганига изоҳ берилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар