Қўштепада ноқонуний бензин ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ноқонуний бензин ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Қайд этилишича, 11 сентябрь, жума куни Қўштепа туманида хизмат олиб борувчи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тумандаги «Нодир-полвон» боғдорчилик фермер хўжалиги дала шипони ҳудуди кўздан кечирилган. У ерда қўлбола усулда ясалган ускуналарда нефть ноқонуний йўл билан қайта ишланаётгани аниқланган.

Ушбу цехдан 4200 литр нефт махсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ургутда ерни ноқонуний ўзлаштирган 6 нафар фуқародан 60 миллион сўм жарима ундирилиши ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари Фарғонада умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин табиий газ ўғирланиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар