Ёш тадбиркор қурилиш вазирига биринчи ўринбосар бўлди

Президентнинг 2021 йил 14 январдаги қарори билан Давронжон Кабилжонович Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазиррлиги хабар қилди.

Фото: «Газета.uz»

«Газета.uz» маълумотларига кўра, бундан олдин Давронжон Адилов Юнусобод туманидаги «Gold Step Invest» МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлган.

Аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи, Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциациясига раҳбар ҳамда Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар