Тошкентда COVID-19’га чалинган икки бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида 14 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли A.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 220 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 33 821 тани ташкил этган, 27 825 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 2 эркак вафот этгани ҳақда хабар берилганди.