Ўзбекистонда яна 277 киши коронавирусга чалинди. Янги ҳолатларнинг барчаси Тошкент шаҳрида қайд этилган

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 277 кишига кўпайиб, 34 528 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси — 277 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидланишича, айни пайтга қадар республикада 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29 328 нафарга етган. Шунингдек, ҳозирда 4975 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 21 миллион кишидан ошгани ҳамда ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар