Самарқандда коронавирус қайд этилган 21 нафар бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 14 август куни яна 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда шу куни COVID-19’дан тузалганларнинг

1 104 нафари Тошкент шаҳрида;
256 нафари Тошкент вилоятида;
22 нафари Қашқадарё вилоятида;
17 нафари Сирдарё вилоятида;
10 нафари Aндижон вилоятида;
9 нафари Наманган вилоятида;
5 нафари Хоразм вилоятида;
2 нафардан Навоий ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 1392 тага етган ҳамда улардан 1288 (93 фоиз) нафари соғайган. Шунингдек, 5 нафар бемор вафот этган.

Aйни пайтда Ўзбекистонда 28 661 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 39 нафар коронавирус аниқланган фуқаро тузалгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар