«На билими, на савияси бор». Шавкат Мирзиёев Қашқадарё собиқ ҳокими Зафар Рўзиевни кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиевни кескин танқид қилиб, уни «ақлсиз, билимсиз ва иқтисодиётни билмайдиган раҳбар» деб атади. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Коллаж: «Tez News»

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида 13 ноябрь куни Қарши шаҳрида йиғилиш ўтказиб, йиғилишда вилоятнинг собиқ раҳбари Зафар Рўзиевни кескин танқид қилган.

«На билими, на савияси бор, иқтисодиёт, инвестицияни тушунмайдиган раҳбар 4—5 йил бошқаргани учун Қашқадарё ҳамма вилоятдан орқада қолиб кетди. Бу, албатта, менинг ҳам хатом», — деб тан олган Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиеёв 12—13 ноябрь кунлари Қашқадарёга ташриф буюриб, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар