Асакада ўқувчи бузилган кўприкни тузатишни сўраб, ҳокимларга мурожаат қилганидан сўнг кўприк таъмири бошланди

Андижон вилояти Асака туманида ўқувчи бузилган кўприкни тузатишни сўраб, ҳокимларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу мурожаатдан сўнг кўприкни таъмирлаш ишлари бошланди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг «Tez News»га маълум қилишича, «Карвонйўл» МЧЖ томонидан охирига етмай қолган қурилиш ишлари бошланган.  Қурилиш ишлари оҳирига етмай қолганининг асосий сабаби йўлга асфальт босиш учун кун маълум даражада исиши ва шундан сўнг асфалт босилиши керак бўлган. Кунлар совуқ келгани сабабли олиб борилаётган ишлар вақтинча тўхтатилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

«Мутасаддилар томонидан тез орада қурилиш ишларини якунлаш ва кўприк тўлиқ соз ҳолга келиши учун харакатлар бошлаб юборилганини маълум қиламиз», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи яқинидан оқиб ўтувчи канал устига қурилиб, декабрь ойида фойдаланишга топширилган кўприк синиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Кейинчалик Жиззахда янги қурилган кўп қаватли уй қулаб тушгани маълум қилинган. Орадан вақт ўтиб, қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов Жиззах шаҳрида кўп қаватли бийнолардан бирининг қулаши ҳолати юзасидан қўшимча маълумот берган.

Янгиликлар