Самарқандда 41 кишида коронавирус аниқланди

Самарқанд вилоятида 16 август 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 41 нафарга ортиб, 1470 нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, касалланиш ҳолатларининг 41 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Самарқандда шу кунгача 1288 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Ўлим ҳолатлари 3 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 август 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 34 944 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда жами 228 нафар одам коронавирусдан вафот этган.