Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Aфросиёб кўчасидаги камчиликларни ўрганди (фото)

Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Aкмал Шукуров Самарқанд шаҳрида таъмирланаётган Aфросиёб кўчасининг камчиликларини ўрганди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Aкмал Шукуров ҳамда яна бир неча мутасаддилар шаҳарнинг Aфросиёб кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўрганиш давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳақида маслаҳатлар берилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, кўчанинг таъмирлаш ишларини ўз вақтида битказиш бўйича масъулларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг 2 километрлик қисми кенгайтирилаётгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Самарқандда қурилаётган эни 42 метрли йўлга ҳозиргача қанча маблағ сарфлангани ҳақида хабар берилганди.