Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди

Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Koronavirus Info» каналида маълум қилинди.

Фото: «Getty Images»

Қайд этилишича, Франция ҳукумати ҳар куни соат 18:00 дан бошлаб, комендантлик соати жорий қилади. Шу билан бирга, Бразилиянинг энг йирик штатида ҳам комендантлик соати эълон қилинган.

Швеция ҳукумати эса, коронавирусдан вафот этганларнинг кунлик рекорд сони тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Индонезияда коронавирус ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич қайд этилган. Унга кўра, мамлакатда 12 818 нафар фуқарода инфекция қайд этилган.

Таъкидланишича, Озарбайжон вакцина самарадорлиги, етказиб бериш муддати ва сақлаш шароитлари нуқтаи назаридан эмлаш учун Хитой ишланмаси бўлган «CoronaVac»ни танлаган. Aмалдаги келишувга кўра, Озарбайжон қабул қиладиган дастлабки тўрт миллион доза препарат устидан самарадорлик текширувини ўтказиш мақсадида Туркияга юборилади. Сўнгра вакциналар қадоқланади ва республикага етказилади. 18 январдан мамлакатдаги тиббиёт ходимларини вакцинациялаш, 1 февралдан эса 65 ёшдан катта шахсларни эмлашни бошлаш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.

Аввалроқ Коронавирус мутациясининг янги хусусияти маълум бўлгани ва АҚШда коронавируснинг «американча» тури пайдо бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Шунингдек, Ҳиндистонда 6 киши «британча» коронавирусга чалингани маълум қилинган.

Янгиликлар