АҚШда коронавируснинг «американча» тури пайдо бўлиши мумкин

АҚШда коронавируснинг ўзига хос, юқумли «американча» тури пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг CОVID-19 билан шуғулланадиган ишчи гуруҳи ҳисоботида айтилган.

Фото: «RIA»

Хабарга кўра, мутахассислар куз ва қишда коронавирусга чалинганлар сонининг ошиши вирус тарқалишини икки баравар тезлаштирганини таъкидлаб, бу АҚШда ҳам коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши мумкинлигини англатишини маълум қилган. Ишчи гуруҳ мутахассисларининг фикрига кўра, янги «америкача» штамм кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Лекин, АҚШ соғлиқни сақлаш мутассаддилари вируснинг бу тури мавжудлиги аниқланмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь ҳолатига коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (368 минг киши), Бразилия (201,4 минг киши) ва Ҳиндистонда (150,5 минг киши) қайд этилгани ҳақда хабар берган эдик.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилганди. Шунингдек, Нигерияда COVID-19 туфайли очарчилик бошлангани хабар қилинган.

Янгиликлар