Шавкат Мирзиёев: «Журналист ва блогерларнинг маҳаллий органлар дунёқарашини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлари менга жуда маъқул келмоқда»
Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Юнусобод тумани фаоллари билан учрашув давомида журналист ва блогерлар фаолияти тўғрисида ҳам сўз юритди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум қилинишича, учрашувда Президент оммавий ахборот воситалари фоаолиятига муносабатини билдирган:
«Оммавий ахборот воситаларибировга ёқади, бировга ёқмайди. Лекин журналист ва блогерларнинг адолатли ҳақиқатни ёзиб, ҳар бир давлат идоралари, умуман, маҳаллий органларнинг дунёқарашини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлари менга жуда маъқул келмоқда ва бундан ҳеч қачон орқага қайтмаймиз, мана шуни билишларингиз керак. Натижадорлик, ҳақиқат ва одамларни рози қилиш нуқтайи назардан ҳаракатларимиз бошланди ва буни асло тўхтатмаймиз», — деди Президент.
Бундан ташқари Президент тадбирда ташқи сиёсат масалаларига ҳам тўхталиб ўтган. Унда давлат раҳбари Афғонистон орқали Покистонга чиқувчи темирйўл лойиҳаси имзоланганини айтган:
«Қўшниларимиз билан миллат тинчлиги ва миллат келажаги учун, албатта, яхши муносабатда бўлишимиз керак. Қатор давлат раҳбарлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибман. Чунки дўстлик ҳар тарафлама фойдали. Биз бошқа мамлакатлар сингари океанлар бўйида жойлашган эмасмиз, бозорга чиқиш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича энг жиддий муаммолардан бири бу – йўл. Афғонистон орқали Покистонга чиқадиган темирйўл лойиҳасини имзоладик. Бу бизга катта имкониятлар беради», — деди давлат раҳбари.
Мавзуга доир:
- «ОАВ очиқлиги бўйича танлаган йўлимиз, сўз эркинлиги бўйича сиёсатимиздан орқага қайтмаймиз» — Президент
- «Болаларимиз чет элга кетади, 50 фоизи қайтиб келмайди». Шавкат Мирзиёев Тошкентда Президент университети очилишини айтди
- «Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради» — Президент
- Юнусобод туманини ривожлантириш учун 936 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади
- «Ошкоралик ва сўз эркинлиги бу – давр талаби, бу – Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби» — Президент