Тошкентда уйини инс-жинсдан тозалаб бераман деб, хонадон бекасини 12,5 млн сўмга «ухлатган» лўли ушланди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида уйини инсу-жинсдан тозалаб бераман деб, хонадон бекасини 12,5 миллион сўмга «ухлатган» аёл ушланди. Бу ҳақда Тергов депортаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тергов депортаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига кирган. Ушбу хонадонда яшовчи Н.А.ни алдаб уйига дуо ўқилганлиги айтган ва қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувлик қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўйган. Шундан сўнг хонадон эгаси Н.А.га уйини «тозалаб» беришни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган 12,5 миллион сўмлик  тилла-тақинчоқларини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг кўрсатилган фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Г.М. содир этганлиги аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида фуқародан салкам 18 миллонлик темир ҳавозаларини олиб, бошқа кишига сотиб юборган вояга етмаган шахсга чора кўрилгани, Фарғонада танишининг «Captiva»сини қарзга олиб, машинани бошқасига сотиб юборган шахс ушлангани ҳамда Фарғона шаҳрида фуқаронинг телефонини фойдаланишга олиб, сотиб юборган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар