Самарқандда яна 27 кишида коронавирус аниқланди
Самарқанд вилоятида 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 кишига ошиб, 1497 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вилоятда айни пайтга қадар 1319 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 175 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 513 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 30 973 фуқаро (87 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.