Жиззахда мактаб ўқувчисининг вафоти билан боғлиқ дастлабки тафсилотлар маълум бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида 14 cентябрь, душанба куни 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этгани юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди «Yuz.uz».

Маълум қилинишича, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Дастлабки маълумотга кўра, унинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган. Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Aввалроқ Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев вафот этгани хабар қилинган.

Янгиликлар