Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов вафот этди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ziyouz.uz»

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматовнинг ўлими сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

Маълумот учун, Хайрулла Турматов 1976 йил 16 августда Ангрен шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент Ислом институтини ва 2001 йил Тошкент вилоят педагогика институтини тугатган. У турли йилларда «Четсув» (1994–2003), «Корабоғ» масжидларида имом-хатиб ва, шу билан бирга, Ангрен шаҳрида бош имом-хатиб (2003–2014) бўлиб ишлаган. 2014 йилдан буён Зангиота масжиди имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимларида фаолият юритган.

Аввалроқ Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, академиклар Муҳаббат Aбидова ва Тельман Ражабов ҳамда Жўқорғи Kенгес раиси Муса Ерниязов вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар