Бухоро вилоятидаги айрим туман ҳокимликларида тайинловлар амалга оширилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан Ғиждувон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл туманлари ҳокимликларида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Унга кўра,

  • Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли — Ромитан тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
  • Жамолов Жаҳонгир Исомиддин ўғли — Жондор тумани ҳокимлиги умумий бўлими етакчи мутахассиси лавозимига;
  • Жалолов Шоҳруҳ Вали ўғли — Ғиждувон тумани ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига;
  • Аслонов Бекзод Исломович — Ғиждувон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биринчи тоифали мутахассиси лавозимига;
  • Саъдуллоев Озодбек Худоёрович — Ғиждувон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси етакчи мутахассиси лавозимига;
  • Наврўзов Тўхтамурод Орзижон ўғли — Қоракўл тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинлаш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Аввалроқ Когон тумани Халқ қабулхонасида янги тайинловлар амалга оширилгани ҳамда Бухоро вилояти ФВБга янги раҳбар тайинлангани маълум қилинган эди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Когон шаҳар ва Ғиждувон тумани бўлимига раҳбарлар тайинланган.