Наманган шаҳрида 32 нафар тиббиёт ходими тақдирланди (фото)

Наманган вилояти Наманган шаҳрида 32 нафар тиббиёт ходими 16 октябрь — Анестезиолог-реаниматологлар куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шаҳарнинг туғруқ комплекси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ва ихтисослаштирилган «Баркамол авлод» реанимация шифохонасида меҳнат қилаётган 32 нафар соҳа ходими шаҳар ҳокими табрикномаси ва эсдалик совғалари билан қутланган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев томонидан Поп тумани ҳокими «Шуҳрат» медали билан ва Сардобадаги офатга қарши курашда ёрдам берган 51 нафар Наманган ИИБ ходими тақдирлангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Наманган шаҳрида 8 нафар ўқитувчига «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилгани ҳамда 2 нафар ўқитувчи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани маълум қилинган.

Янгиликлар