Бухорода 263 млн сўмлик техникани ўзлаштирган собиқ раҳбарга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳрида шаҳар маданият бўлимининг собиқ раҳбари В.Н. томонидан 236 миллион сўмлик техникалар ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, терговга қадар ўтказилган текширувда вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 миллион сўмлик «Led» экранларини Бухоро шаҳар маданият бўлимига топширмасдан 263,5 миллион сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари В.Н. ва бошқалар маданият бўлимига тегишли 24 дона 89,8 миллион сўмлик рангли «Led» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарган.

Ҳозирда азкур ҳолат юзасидан В.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда қулаб тушган кўп қаватли уй иши бўйича қурилиш соҳаси мансабдорларига жиноий иш қўзғатилгани ва Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимдан озод этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар