Ўзбекистонда 2020 йилда қанча одам вафот этгани маълум бўлди — статистика

Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мингта ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборотида маълум қилинди.

Диаграмма: Давлат статистика қўмитаси

Қайд этилишича, 2020 йилги кўрсаткич 2019- йилгига нисбатан 0,5 промиллега ошганлиги кузатилган (2019- йилнинг январь–декабрь ойларида 4,6 промилле бўлган).

2020- да қайд этилган ўлим ҳолатининг 60 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Диаграмма: Давлат статистика қўмитаси

Рўйхатга олинган бир ёшгача вафот этган болаларнинг 58,2 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,7 фоизи туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,7 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,9 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Диаграмма: Давлат статистика қўмитаси

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири нима учун ўлим статистикаси эълон қилинмаётганлигига изоҳ берганди.