Хўжаободда 10 сотих майдонда интенсив усулдаги арча етиштириш ишлари бошланди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида интенсив усулда арча етиштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, вилоят ҳокими Хўжаобод туманида бўлиб, у ерда «Водий соҳил чашмаси» МЧЖ қошидаги интенсив усулда арча етиштириш майдонини кўздан кечирган. Мазкур арчазор тадбиркор Р.Раҳимбердиев томонидан ташкил этилган. Ушбу арчазор майдони 10 сотихдан иборат бўлиб, 500 га яқин турли хилдаги арча кўчатлари етиштирилмоқда.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, тадбиркор арчазорни чет элдан келтириладиган кўчатларни маҳаллийлаштириш мақсадида ташкил этган. Шунингдек, импорт ҳажмини камайтиришни ҳам режа қилган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ургутда 100 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилгани, Бухоро туманида умумий қиймати 25 миллиард сўмлик интенсив боғ барпо этилиши, Ўзбекистоннинг суви танқис ва тупроғи шўр бўлган ҳудудларида павлония дарахти плантациялари ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар