Шавкат Мирзиёевнинг бугунги учрашувлари ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бир қатор учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, “Air Products” компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади”, дейилади хабарда.